LeEco Le X920 моделига 23 МПли асосий камера ўрнатилади

LeEco Le X920 моделига 23 МПли асосий камера ўрнатилади

Хитойнинг LeEco компанияси айни пайтда Le X920 номли 6,3 дюймли экранга эга бўлган йирик смартфонни тайёрламоқда, деб ёзмоқда Times News  нашри.

Гарчи ушбу қурилма ҳали расман тақдим қилинмаган бўлса-да, Хитой интернет нашрларида унга тегишли илк суратлар эълон қилинди. Тармоқда пайдо бўлган хабарларга кўра, моделга аниқлиги 2560х1440 пиксель бўлган экран, SoC Snapdragon 820 процессори ва 4 ГБ оператив хотира ўрнатилади. Шунингдек, манбада ёзилишича, модель 23 МПли асосий камера, сиғими 3400 мА/соат бўлган батарея ва USB-C слоти билан жиҳозланади.

Расмларнинг бирида смартфоннинг Antutu бенчмаркидаги кўрсаткичлари акс этган экран ҳам келтирилган.

Телефоннинг қачон тақдим этилиши номаълум. Нархи 200 доллар атрофида бўлиши ёзилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!