Lenovo 5 дюймли Vibe K5’ни 129 доллардан сотувга чиқарди

Lenovo 5 дюймли Vibe K5’ни 129 доллардан сотувга чиқарди

Lenovo компанияси 2016 йилнинг февраль ойида Lenovo Vibe K5 смартфонини намойиш қилган эди. Мазкур алоқа воситаси апрель ойида сотувга чиқарилди.

Гарчи, ўрта даражадаги гаджетлар сирасига кирса ҳам, Европа бозорларида ҳам мазкур қурилмаган талаб ошиб бормоқда. Ҳамёнбоп смартфоннинг Хитойдаги баҳоси $129 доллар. Халқаро бозорда эса смартфон 200-225 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Lenovo Vibe K5 мобиль алоқа воситаси  5 дюймли, 1280 x 720 пиксель сиғимли IPS-экран, 1.2 Ггц частотада ишлайдиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 415 процессорига эга. Қурилманинг тезкор хотираси 2 ГБ сиғимга, доимий ички хотираси 16 ГБ сиғимга эга. Унда microSD қўшимча хотира флеш картасини қўллаб-қувватлаш бўлмачаси бор.

Шу билан бирга, “ақлли телефон”даги бош камера 13 МП бўлиб, унинг иккита светодиодли фоточақноғи мавжуд. Асосий камера 1080p@30fps форматида видео ёзади. Бош камера автофокус, сифатни текшириш тизимларига эга. Гаджетнинг селфи камераси 5 мегапикселли суратлар олади.

2 SIM-картали Lenovo Vibe K5 алоқанинг GSM / HSPA / LTE тармоқларида, шунингдек Wi-Fi ҳамда Bluetooth 4.1, GPS/AGPS симсиз алоқа тармоқларида, Dolby Audio тизимида ҳам ишлаш кўникмасига эга.

Қурилманинг ишлаши учун Android 5.1 Lollipop операцион тизими жавобгар бўлиб, қувват тоши – аккумулятор батареясиниг сиғими 2750 мА соатга тенг.

Корпус бўйига 142 мм, энига 71 мм, қалинлиги 8,2 мм, оғирлиги эса 142 грамм.

Lenovo Vibe K5 акселерометр, ёритиш, масофа-оралиқ, гироскоп датчикларига эга.

Lenovo Vibe K5 Plus талқини эса 5 дюйм, 1920 х 1080 пикселли IPS-дисплей, 1,5 ва 1,2 ГГц частоталарда ишлайдиган 4 ядроли Snapdragon 616 ҳамда Adreno 405 график-тасвир процессорларига эга.

Кўпчилик фойдаланувчилар фикрига кўра, смартфонда  Android 6.0 операцион тизимининг ўрнатилмагани ҳамда умумий хотиранинг ҳажмини 48 Гб.дан ошириб бўлмаслиги катта камчиликдир.