Lenovo: бизнинг смартфонларга жосус дастурлар ўрнатилмаган

Lenovo: бизнинг смартфонларга жосус дастурлар ўрнатилмаган

Бундан тахминан бир неча кун аввал АҚШда сотилган арзон Blu смарфтонлари фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотларни махфий тарзда Хитойдаги ахборот тўплаш марказига юбориб тургани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик. Серверлар Хитойнинг  Adups компаниясига тегишли бўлиб, ZTE ва Huawei каби йирик компаниялар ҳам унинг мижози саналади.

Мазкур ҳолатдан сўнг баъзи хитойлик ишлаб чиқарувчилар ўзларини шубҳадан холи қилиш мақсадида қурилмаларининг хавфсизлиги борасида баёнот беришни бошладилар. Жумладан, “Lenovo ва Moto брендлари остида сотилаётган смартфонларда Adups компаниясига тегишли дастурий таъминотдан фойдаланилмайди ва биз ҳеч қачон ўз гаджетларимизга Adups дастурларини ўрнатмаганмиз ”, – дейилади Lenovo фирмасининг баёнотида.

3D нашрининг ёзишича, Shanghai Adups Technology компаниясининг расмий вакили Лили Лим The New York Times газетасига берган интервьюсида, фирма тарафидан тайёрланган дастурлар фақат реклама ва тижорат мақсадларида чиқарилганини ва муайян тарафларнинг фойдасига жосуслик қилмаслигини маълум этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!