Lenovo ҳақида 7 та факт

Lenovo ҳақида 7 та факт

  1. Lenovo компаниясига 1984 йилда Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Лью Чуаньчжи исмли ишбилармон томонидан асос солинган. Компания 1988 йилда Гонгконгга кўчирилган, бирламчи капитали 200 минг юанга тенг бўлган.
  2. Аввалроқ компания Legends номи билан юритилган, 2003 йилда расман Lenovo сифатида ўзгартирилган. Ғарб мамлакатларида Legends номли компаниянинг мавжудлиги бунга асосий сабаб бўлган.
  3. 1984 йилда янги асос солинган компанияда бор-йўғи 11 та ходим (таъсисчидан ташқари) фаолият юритган. Уларнинг деярли барчаси миллий фанлар академиясининг аъзолари бўлишган.
  4. IBM компьютерларига ўрнатилган Хитой ёзувларини аниқлайдиган ва шифрларини очадиган платалар Lenovo’нинг илк ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳисобланади. Компания аввалида телевизор тайёрлашни йўлга қўймоқчи бўлган, бироқ баъзи сабаблар туфайли ушбу лойиҳа ортга сурилган.
  5. Ўз тарихи давомида Хитой гиганти IBM, NEC, Medion, Stoneware, CCE, Nutanix, Motorola каби компанияларнинг йирик акция пакетларини харид қилган.
  6. Lenovo сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаргани боис Хитойда жуда тез ривожланди. Компаниянинг умумий қиймати 45 млрд долларни ташкил қилади.
  7. Zuk сериясидаги ва бошқа янги туркумдаги смартфонларни ишлаб чиқадиган Motorola Mobility департаменти ҳам ҳозирда Lenovo таркибига киради.