LG бошқарувида раҳбар ўзгарди

  •   Saroy
  •  605
  •  02.07.2018 10:36

LG бошқарувида раҳбар ўзгарди

LG Group компаниясининг  раҳбари ўзгарди. Шу йилнинг 29 июнь кунидан бошлаб Ку Кван-мо компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси ҳамда ижрочи директори ҳисобланади.

LG компанияси оилавий конгломерат бўлиб, компанияда тўртинчи бор авлодлар алмашинуви юз берди.

Ку Бон-му 73 ёшида оғир хасталикдан вафот этган. Унинг ўғли Ку Кван-мо  2006 йилда LG Electronics молиявий жамоасига қўшилган эди.  Айни пайтгача Холдинг акцияларининг 6,24 фоизи унга тегишли эди. Отасининг акциялари (11,28 фоиз) ҳам Ку Кван-мога ўтгач,  у компаниянинг энг йирик акциядорига айланди. Унинг укаси айни дамда компаниянинг 7,72 фоиз акциясига эгалик қилиб турибди.