LG K сериясидаги янги смартфонларни CES 2017 кўргазмасида тақдим этади

LG K сериясидаги янги смартфонларни CES 2017 кўргазмасида тақдим этади

Жорий йилнинг 4 январь куни АҚШда ўтказилган CES 2016 кўргазмасида Жанубий Кореянинг LG компанияси  K сериясидаги ҳамёнбоп моделларни омма эътиборига ҳавола этган эди. Мазкур серияда  K4, K5, K7, K8 ва К10 моделидаги смартфонлар ўрин олган. Келгуси январь ойида ўтказиладиган навбатдаги CES 2017 кўргазмасида эса LG K сериясидаги янги моделларни намойиш қилади, деб ёзмоқда Mobiltelefon нашри.

LG бу гал янги моделларга янгича ном қидириб ўтирмади. У худди ҳамюрти Samsung сингари муайян ҳарфлар билан аталадиган смартфонларга шунчаки йил белгисини қўшади, холос. Жумладан, нашрнинг маълум қилишича, Россиянинг мобил телефонларни аккредитация қилиш марказининг базасида LG K10 (2017) номли смартфон қайд этилган.

Ҳозирча моделнинг техник параметрлари ошкор этилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!