LG'нинг янги дисплейи эгилади, букилади, лекин синмайди!

LG'нинг янги дисплейи эгилади, букилади, лекин синмайди!

Букланадиган экранли смартфонлар бозорда эндигина оммалашаётган бир пайтда, LG компанияси дисплейлар борасида яна бир қадам олдинга ташлади. Жанубий Корея компанияси ўзининг 12 дюймдан 14 дюймгача чўзила оладиган ва яна 12 дюймга шикастларсиз қайта оладиган "эркин шаклдаги" дисплейини тақдим қилди. Уни чўзиш, букиш ёки ўраш мумкин. Таъкидланишича, бу саноатдаги дюймига 100 пиксел ва тўлиқ RGB ранглари қўллаб-қувватланиши эга бўлган 20 фоизга чўзила оладиган илк дисплей ҳисобланади.

Маълум бўлишича, LG ўзининг дисплейи бундай чўзилувчан бўлиши учун унинг асосий материалини контакт линзаларда ишлатиладиган силикондан ясаган. Ёруғлик учун эса юқори аниқлик ва чидамлиликка эга 40 микрометрдан кичикроқ микро-LEDлардан фойдаланилган. Компаниянинг қўшимча қилишича, бундай диспейни тери, кийимлар, мебеллар, автомобиллар, самолётлар каби эгри сиртларга осонликча ўрнатиш ва мумкин.

"Биз Корея дисплей технологиясининг рақобатбардошлигини ошириш учун ушбу лойиҳани муваффақиятли якунлаймиз ва шу билан бирга саноатдаги консептларни ҳаётга келтиришда давом этамиз", дейди LG Display вице-президенти ва техник директори Су-ёнг Юн.

ЎҚИНГ: Samsung дунёдаги илк 8К ултракенг ўйин мониторини устида ишламоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!