Linux учун энг яхши ва керакли дастурий таъминотлар

Linux учун энг яхши ва керакли дастурий таъминотлар

Бугунги мақоламизда Linux Ubuntu учун энг яхши ва керакли бўлган дастурлар ҳақида сўз юритамиз. Яъни булар: офис пакети LibreOffice, аудиоплеер Foobnix, график таҳрирловчи mtPaint, медиаплейер VLC.

Linux OT  да интернетдан фойдаланиш учун қайси браузерлардан фойдаланиш мумкин?

Linux OT да интернетдан фойдаланиш учун Chrome, Firefox, Opera каби машҳур браузерлардан тўлиқ ҳолда фойдаланишингиз мумкин.

Офис пакети LibreOffice

LibreOffice — Openoffice.org томонидан тақдим этиладиган энг яхши ва бепул офис пакети ҳисобланади. Унинг матн муҳарририда Writer, жадвал процессори Calc ҳамда тақдимотлар яратиш учун дастур Impress ва бошқа компонентлар мавжуд.

Бундан ташқари офис пакетида кўплаб имкониятлар ва қулайликлар мавжуд. Балки камчиликлар ҳам бўлиши мумкин.

Аудиоплеер Foobnix

Foobnix — Linux учун аудиоплeер ҳисобланади (Rhythmbox, Amarok, Audacious, Clementine, Decibel). Ушбу аудиоплеер орқали компьютер қаттиқ диксидаги мусиқаларни ва интернет орқали радиостанцияларни (Вконтакте) тинглашингиз мумкин.

Foobnix’да интернет радиостанцияларни ёзиб олиш, Вконтактедан эса мусиқаларни кўчириб олиш мумкин. Дастурнинг яна бир яхши томони процессорга минимал ҳолда юкланади. Шундай аудиоплеерлар ҳам борки, улар ишга туширилганда процессорга 10-20% ли юкланма тушади.

График таҳрирловчи mtPaint

Ушбу дастур графика билан ишлаш учун кўплаб имкониятларни ўзида жалб қилган.

Mediapleyer VLC

Ушбу дастур орқали Linux операцион тизимида видео файлларни томошо қилишингиз мумкин. Медиаплеер кўплаб имкониятларга эга, батафсил маълумотлар билан дастурнинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Wine — eхе файлларни ишга тушириш

Windows OT’га мўлжалланган eхе кенгайтмали файлларни Wine дастури орқали Linux OT’да ишга тушириш имконияти мавжуд. Бу борада батафсил маълумотларни ҳамда саволларингизга жавобни дастурнинг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Булар Linux OT учун энг яхши ва керакли дастурларнинг ҳаммаси эмас. Биз фақат улардан қисқача мисол келтирдик.

Манба: Soft.zn.uz

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.