"Малика"даги арзон Redmi 5A'нинг "кушандаси" сотувга чиқди!

Айни пайтда Xiaomi Redmi 5A модели юртимизда энг арзон нархларда сотилаётган яхши смартфон моделларидан бири ҳисобланади. Унинг нарх-навоси кўпчиликка маъқул. Ушбу аппарат пластик корпус ҳамда бошланғич даражадаги техник жиҳатларга эга.

2018 йилнинг 5 июнида халқаро смартфон бозорларида мазкур девайснинг жиддий рақиби дея эътироф этилган Huawei Honor 7A модели сотувга чиқарилди.

Экран томонлари 18:9 ўлчамли, 2 ГБ тезкор хотирали ҳамда Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайдиган смартфон нархига нисбатан илғор жиҳатларга эга бўлган ва кўриниши билан диққатни тортади.

Мобил алоқа воситасининг 5,45 дюймли экрани 1440х720 та пикселни сиғдира олади. Экран томонлари нисбати 18:9 ўлчамли экани эвазига, шунингдек нисбатан юпқа ромлар ҳисобига смартфоннинг кўриниши ҳам ихчам. Honor 7 моделига бошланғич имкониятларга эга бўлган MT6739 (MediaTek) процессори ўрнатилган. 4 ядроли бу чипсетнинг частота тезлиги 1,5 ГГц.га етади.

Янги гаджет 2 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлган. Фойдаланувчи маълумотлари ҳамда дастурлар учун 16 гигабайтли хотира ўрнатилган. microSD бўлмачасига қўшимча хотира картасини қўйиб, доимий хотирани кенгайтириш мумкин.

Honor 7 бош камераси 13 Мп (f/2.0), олд камера 5 мегапикселли. Ҳар иккала камера фоточақноқ билан таъминланган.

Honor 7 смартфони куч-қувватини электр токи сиғими 3020 мА соат бўлган аккумулятордан олади. Смартфонда microUSB ҳамда аудио қулқочин учун 3,5 мм.ли портлар мавжуд.

Смартфонга Wi-Fi 802.11n, Bluetooth 4.2 LE, A-GPS, ГЛОНАСС, FM-радио, 4G LTE модуллари, шунингдек microUSB ҳамда 3,5 мм ҳажмли портлар ўрнатилган. Huawei Honor 7A моделининг ўзига хослиги унда 2 та сим-карта учун бўлмачалар ҳамда қўшимча хотира картаси учун алоҳида microSD бўлмачаси мавжуд. Унинг рақиби бу жиҳатга эга эмас.

Huawei Honor 7A бугунги кунда 120 АҚШ долларидан сотилмоқда. Унинг 3 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотирага эга талқини ҳам тез орада сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда Redmi 5A (2/16 GB gold) 795 400 сўмдан бошлаб, 1 049 600 сўмгача сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!