Мамлакатларнинг ҳарбий самолёт ва вертолётлари сони бўйича Flight International рўйхати тузилди

Мамлакатларнинг ҳарбий самолёт ва вертолётлари сони бўйича Flight International рўйхати тузилди

Flight International маълумотига кўра, 2015 йил ҳолати бўйича жаҳон мамлакатларининг ҳарбий ҳаво кучлари 52,1 минг самолёт ва вертолётдан иборат. Энг юқори ўнликка кирмаган барча давлатлар ҳиссасига 22,43 минг учиш аппаратлари, яъни умумий миқдорнинг 43 фоизи тўғри келади.

Рўйхатда АҚШ етакчилик қилади. АҚШда 13,7 минг ҳарбий учиш аппаратлари бўлиб, жаҳоннинг 26 фоиз ҳарбий самолёт ва вертолётларига эгалик қилади. Иккинчи ўринни эса Россия эгаллаган. Рус армияси тасарруфида 3,55 минг (жаҳоннинг 7 фоизи) учувчи аппарат мавжуд. Кучли учликдан 2,94 минг (6 фоиз) учиш аппаратлари билан Хитой ҳам ўрин олган. Рўйхатга диққат қаратилса, ҳарбий-технологик жиҳатдан ривожланган, аксарияти ўз ҳарбий саноатига эга мамлакатларни ўз ичига олган.

Кўп сонли ҳарбий учиш аппаратларига эга давлатлар рўйхатида Ҳиндистон (2,09 минг аппарат, 4 фоиз), Япония (1,6 минг, 3 фоиз), Жанубий Корея (1,43 минг, 3 фоиз), Франция (1,28 минг, 2 фоиз), Миср (1,13 минг, 2 фоиз), Туркия (мингдан ортиқ, 2 фоиз) ва КХДР (950, 2 фоиз) бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!