Марказий осиёда илк бора GIST стартап тренинги

Марказий осиёда илк бора GIST стартап тренинги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Venture Well (АҚШ) компанияси ва C.A.T.Science Accelerator (Илғор технологиялар маркази) томонидан АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда илк бора 13-16 ноябрь кунлари илмий тадқиқотлар билан боғлиқ ёш стартап компаниялари учун Илм-фан ва технологиялар орқали глобал инновациялар (GIST) Ҳудудий стартап тренинги ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир тадбиркорларнинг новаторлик имкониятларини кенгайтириш, янги стартаплар яратиш, ҳудуднинг бизнес экотизимини мустаҳкамлашга қаратилган. Дастурда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан 25 та стартап-жамоалар иштирок этади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки,2011 йилдан GISTтомонидан бутун дунёдан 27 миллион нафар инноваторлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 8400 стартапчиларга таълим берилди, натижада 220 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди.

Тошкентда ўтказилаётган тренингга тадбиркорлик, венчур инвестициялар, инновацион менежмент соҳасидаги АҚШлик мутахассислар спикер ва тренерлар сифатида жалб этилган. Иштирокчилар 4 кун мобайнида ўз бизнес ғояларини чархлайдилар, шунингдек уларни инвесторлар, юқори малакали мутахассислар ва бизнес соҳасининг етакчиларига тақдим этиш имконига эга бўладилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!