Масофадан туриб ишлаш камчиқим ва унумдорлиги маълум бўлди

Масофадан туриб ишлаш камчиқим ва унумдорлиги маълум бўлди

Regus компанияси ўтказган сўровнома натижасида масофадан туриб ишлашнинг сарф-харажатлари камлиги ва унумдорлиги аниқланди. Кўплаб тадбиркорлар ходимларига шундай шарт-шароитни ташкил этиб офис ижара ҳақи ва ёнилғини тежайдилар.

Бу ҳолатни ўрганиш учун турли мамлакатлардан 44 минг тадбиркор иштирокида сўров ўтказилди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, масофадан туриб ва қатъий бўлмаган иш графиги асосида меҳнат қилганда маҳсулдорлик ошади, харажат камаяди. Суриштирилганларнинг 70 фоизи ностандарт иш графигидан қониқишини билдирди. Ҳаттоки, айрим иш берувчилар мазкур қулайликдан корхонага янги ходимни жалб этиш учун фойдаланади.