МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда

МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда

Президентнинг 14 ноябрдаги ПҚ–4016-сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақда "norma.uz" хабар бермоқда. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14 ноябрдан кучга кирган.

Битимга кўра, интеллектуал мулк агентлиги битим доирасида Ўзбекистоннинг марказий ваколатли органи этиб белгиланган. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳам халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан ўзларига тааллуқли қисми бўйича масъул ҳисобланади.

Иштирокчилар ҳамкорликни ривожлантиришга аҳдлашиб олган асосий йўналишлар қуйидагилардир: соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қийматини баҳолаш тизимларини ривожлантириш ва уларни бошқариш, шунингдек ҳуқуқларни тижоратлаштириш давлатлараро механизмларини ишга солиш.

Битим тарафларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида Интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этилди.

ЎКИНГ: 2021 йилгача Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятлари учун давлат маблағлари оширилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!