Meizu 15 Plus – юбилей флагмани билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1208
  •  23.04.2018 19:23

Meizu 15 Plus – юбилей флагмани билан танишамиз!

Куни кеча – 22 апрель куни Шанхай шаҳрида хитойлик смартфонсознинг узоқ кутилган юбилей смартфонлари – Meizu 15 туркуми расман тақдим этилди. Бу туркумга Meizu 15, Meizu 15 Plus ҳамда Meizu 15 Lite моделлари киради.

ЎҚИНГ: Meizu 15’дан ташқари, Meizu 16 туркуми флагманлари ҳам тайёрланяпти!

Компания ўз юбилейига муносиб смартфонлар тайёрлаганини уларга биттагина назар солишдаёқ пайқаш мумкин. Жумладан, бу гаджетларнинг «етакчи»си – Meizu 15 Plus флагманига қисқача тўхталиб ўтсак.

У ўзига хос чиройли ва қулай дизайни билан ажралиб туради. Корпуси металл ва керамика вариантларида сифатли терилган; ички хусусиятлари ҳам ажойиб.

Алоқа: Тўртинчи авлод – LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи иккита nanoSIM-карта уячаси;

Экран: Диагоналига 5.95 дюймлик, томонлари ўзаро 16:9 нисбатда, тасвир аниқлиги 2560x1440 пикселли (WQHD форматида), AMOLED матрицали, 2.5D ойна;

Процессор: Илғор Samsung Exynos 8895 чипи (64 битлик, 8 ядроли: 2.5 ГГц частотали тўртта Mongoose ядроси + 1.7 ГГц частотали тўртта Cortex-A53 ядроси);

График тезлатгич: Mali-G71 MP20 (20 ядроли)

Хотира: 6 ГБ тезкор + 64/128 ГБ ички хотира

Асосий камера: Қўшалоқ – 12 Мп + 20 МП, 1.55 um, 6 линзали, f/1.8 + f/2.0, Sony IMX 380 + Sony IMX350 сенсорлари, 12 МПлик модулда оптик барқарорлаштириш, фазали ва лазерли фокуслаштириш, 6 сегментли чақноқ, сапфирли ойна, уч каррали оптик зум;

Олд камера: 20 Мп, 5 линзали, f/2.0, Sony IMX 376 сенсори;

Hi-Fi Аудио: SmarPA Cirrus Logic CS35L35, Qualcomm Fluence «шовқин ўчиргичи», Hexagon 680 аудиочипи;

Қўшимча: 3.5 мм.лик мини-жек, mEngine, бармоқ изи сканери, юзни таниш тизими;

Интерфейслар: Wi-Fi Dual Band, Bluetooth, GPS, ГЛОНАСС;

Аккумулятор: 3000 мА/соат, mCharge тезкор қувватлаш технологияси;

Ўлчамлари: 153.8х78.25х7.25 мм;

Вазни: 177 г.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

Meizu 15 Plus смартфони Ўзбекистон бозорларига шу йилнинг ёзида кириб келиши кутилмоқда. Ҳозирча нархлари маълум эмас. Бу борадаги янгиликлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун сайтимизни кузатиб боринг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!