Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

  •   DiMaX
  •  884
  •  18.04.2018 19:11

Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

Юртимизда маҳаллий истеъмолчилар учун импорт маҳсулотларининг сифатлиларини олиб келиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, смартфон ва бошқа электротехника маҳсулотлари бозорида ҳам расман олиб келинган гаджетлар тобора кўпроқ кўпроқ ўрин эгаллаётир.

Табиийки, бозорда бундай девайслар бўлиши ҳар томонлама фойдали. Зеро, расман сотилган товарлар учун кафолат берилиши харидорларга ҳам қўл келади. Жумладан, Хитойнинг таниқли смартфонсозларидан бири – Meizu компанияси ҳам Ўзбекистонга расман кириб келган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Meizu смартфонлари «Малика»да расмий кафолат билан сотила бошлади!

Сайтимиз менежери бозорни ўрганиш мақсадида «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» бозори) ҳудудида бўлганида, ажойиб янгиликдан бохабар бўлган. Бу хушхабарни сизларга ҳам етказиш мақсадида юқоридаги суратни тушириб қайтган.

Ўзингиз гувоҳи бўлиб турганингиздек, Meizu компанияси Тошкент шаҳрида ўзининг расмий дўконини ҳамда сервис марказини очишга тайёргарлик кўраётир! Демак, энди харидорлар учун оригинал, ишончли смартфонларни бевосита ишлаб чиқарувчининг расмий дўконидан харид қилиш, улар учун расмий кафолат хизматига эга бўлиш имкони туғилади.

Ҳозирча ушбу масканнинг очилиш санаси маълум эмас. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: «Малика»даги дўконлар нега ишламаяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!