Meizu 16s’нинг илк партияси аллақачон сотиб бўлинди

Meizu 16s’нинг илк партияси аллақачон сотиб бўлинди

23 апрел куни Meizu компаниси ўзининг янги флагман смартфони Meizu 16s’ни намойиш этди. Янги қурилманинг асосий ўзига хосликлари экран остига ўрнатилган бармоқ изи сканери ва юзни 0,2 сонияда аниқлаш имконини берувчи селфи камера бўлган. Meizu компаниясининг расман хабар беришича, Meizu 16s илк партияси аллақачон сотиб тугатилди.

Энди смартфонни сотиб олмоқчи бўлганлар 28 апрелгача кутишига тўғри келади, айнан шу куни флагманнинг иккинчи партияси сотувга чиқарилади. Айни дамда Jingdong Mall интернет бозорида Meizu 16s сотиб олиш учун 115 028 та буюртма қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Meizu 16s компания тарихидаги илк NFS чипига эга смартфонга айланди. Қурилма 6,15 дюмлик 2232x1080 пиксел аниқликдаги ва томонлари нисбати 18,6:9 бўлган дисплей, Snapdragon 855 процессори, 6/8 ГБ оператив, 128/256 ички хотира, 48+20 мегапикселлик асосий жуфт камера, 20 мегапикселлик селфи камера ва 3600 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлган.

Иккита SIM-карта уячаси билан таъминланган бу смартфон Android операцион тизимининг энг сўнгги – 9 Pie талқини бошқаруви остида, Flyme OS 8 интерфейси билан ишлайди. Корпуси ўлчамлари 151,9х73,4х7,65 миллиметрга, вазни эса 165 граммга тенг.

Meizu 16s уч хил – Carbon Black (қора), Pearl White (оқ) ҳамда Phantom Blue (кўк) тусли корпусларда таклиф этилади. Унинг тезкор/доимий хотираси 6/128 гигабайтлик талқини учун тахминан 476 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Флагманнинг 8/128 гигабайтлигини 520 долларга, Хитой учун эксклюзив – 8/256 гигабайтлигини эса 595 долларга олса бўлади.

Meizu компаниясининг турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса атиги 733 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu 16s намойиш этилди: SD 855 чипли ва 48 МПлик камерали флагман – 476 доллардан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!