Meizu Note 8: флагман шу ойда намойиш этилади

  •   Saroy
  •  395
  •  18.10.2018 11:32

Meizu Note 8: флагман шу ойда намойиш этилади

Meizu бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида Note линейкасида янги смартфон чиқармай келаётганди. Мана ниҳоят компания янги Meizu Note 8 флагманининг тизерини жойлаштиришни бошлади. Янги смартфонлар шу йилнинг 25 октябрида омма эътиборига ҳавола этилади. Презентация  Beijing Performing Acts Center’да бўлиб ўтади, дейилади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Meizu’нинг номаълум янги смартфони тестдан ўтди

Meizu ўзининг янги қурилмасини «National Optical Technology Expert»  деб атади. Унинг биринчи ҳарфлари  «Note» маъносини англатади. Бу янги флагман дисплейига оптик бармоқ излари сканери ўрнатилганига ишорадир. Бундай тизим аввал чиққан Meizu 16 телефонларида ҳам бор эди.У маълум маънода юқоритехнологияли  функция ҳисобланади.

Шундай қилиб, октябрда охирида янги флагман смартфон дунё юзини кўрмоқда. Дарвоқе, «optical» («оптикали») сўзи ушбу флагманнинг камера линзасига ҳам ишора бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам гап Meizu Note 8 аппаратининг ўзига хослиги, яъни хай-энд-класс тоифасига мансублиги ҳақида кетмоқда.

ЎҚИНГ:Meizu X8 компаниянинг экранда қирқмаси бор илк смартфони бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!