Meizu Pro 6 смартфонига рекорд даражада кўп буюртма берилди

Meizu Pro 6 смартфонига рекорд даражада кўп буюртма берилди

Жорий йилнинг 13 апрель Meizu компанияси ўзининг янги флагмени Pro 6 смартфонини оммага намойиш қилганди.

Аппарат 5,2 дюймли 3D Press Full HD-дисплей, MediaTek Helio X25 10 ядроли чипсет, 4 ГБ тезкор хотира қурилмаси, 32/64 ГБ доимий хотира қурилмаси, 21 мегапиксель халқали чақноқ (вспышка)ли асосий камера, 5 Мп селфи-камера, mTouch 2.1 бармоқ сканери, mCharge 3.0 ўта тезкор қувватлаш имконига эга  2560 мАс аккумулятор ва Flyme OS 5.2 прошивкали Android 6.0 Marshmallow операцион тизимга эга.

Meizu инфографикани оммага тақдим қилиши билан унга қизиқишлар кескин ошиб кетди. Маълумотларга кўра, дастлабки 24 соат ичида Хитойда мазкур моделга рекорд даражада кўп буюртма қабул қилинган. Яъни буюртмалар сони бир суткада 3 млн донага етган.

Бундан ташқари Pro 6 тақдимоти ўтказилган пресс-конференцияни тармоқда 6,7 млн нафар одам томоша қилган.

Смартфон савдоси 23 апрелдан бошланади. Нархи ички хотира қурилмасига қараб, 2499 ва 2799 юань (386.06 ва 432.41 АҚШ доллари) баҳосида сотилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!