Meizu тақдимот таклифномасига гўшт ҳам қўшиб юборди

Meizu тақдимот таклифномасига гўшт ҳам қўшиб юборди

Ўтган ҳафтада Хитойнинг Meizu компанияси оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакилларига 30 июлда бўлиб ўтадиган тақдимот маросими учун тайёрланган таклифномага қўшиб шампунь қўшиб юборган эди. Компания бугун бир қатор янги девайсларни тақдим қилмоқчи.

Шу билан бирга, кеча Meizu компанияси 8 августда бўлиб ўтадиган навбатдаги тақдимотига ҳам таклифнома тарқатмоқда. Meizu 16 флагман смартфони тақдим этилиши кутилаётган тадбир таклифномаси билан бирга меҳмонларга гўшт бўлаги ҳам тарқатилмоқда. Meizu маркетологлари бу билан нимани кўзлаганликлари жуда ҳам қизиқ.

Мобил телефоннинг асосий жиҳатлари аллақачон маълум бўлган - флагман Snapdragon 845 процессори, 6/8 Гб оператив хотира, 64/128/256 Гб доимий хотира, 12 Мп + 20 Мп сенсорлардан иборат ва уч карралик оптик яқинлаштириш функцияси мавжуд бош камера, 20 мегапикселли олд камера, экран остига жойлаштирилган бармоқ изи сканерига эга бўлади. Шунингдек, смартфон NFC модулига ҳам эга бўлади.

Meizu 16 модели 6,0 дюймли, юқори сифатли дисплей ҳамда ток сиғими 2950 мА соат бўлган аккумулятор билан таъминланса, юқори -- Meizu 16 Plus модели 6,5 дюймли экран ҳамда 3570 мА соат батареяга эга бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.