Mi 8 iPhone X ва Galaxy S9'ни "ер тишлатди"!

Mi 8 iPhone X ва Galaxy S9'ни

Бир неча дақиқа аввал тақдим қилинган Xiaomi Mi 8 флагманига оид батафсил тафсилотлар секин-аста эълон қилинмоқда. Ҳозиргина расман маълум қилинишича, камералар имкониятларини баҳолайдиган DxOMark лабораторияси экспертлари Xiaomi Mi 8 флагманидаги бош камера имкониятларини 105 баллга баҳолашган. Яъни, сурат олиш борасида у iPhone X флагманини ортда қолдирган. Apple "меваси" бундай синовларда 101 балл тўплаган эди. Яъни, Xiaomi Mi Mix 2S модели билан тенг.

Xiaomi Mi 8 бош камерасининг асосий сенсори 20 мегапикселли ва ёруғлик тақсимловчи диафрагма f / 1.7 стандартли; бош камеранинг қўшимча сенсори ҳам 12 мегапикселли, бироқ f / 2.4 диафрагмали. Олд камерадаги сенсор 16 мегапикселли, унинг ёруғлик тақсимловчи диафрагмаси f / 2.0. Барча камералар "ақлли", яъни сунъий технология ёрдамида ёрқин суратлар олиш учун мустақил ишлай олади. Эҳтимол, бош камера шунинг учун ҳам америкалик флагманнинг устидан ғалаба қозонган.

iPhone X флагмани 2017 йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган эди ҳамда унинг бош камерасида ҳар бири 12 мегапикселли 2 та сенсор ўрнатилган. Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган. Бош сенсор f/1.8 диафрагмали ёруғлик линзасига эга бўлган. Телефото учун эса f/2.4 апертурали линза танланган. Бу эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат олиш учун хизмат қилади. Ёруғлик тақсимловчи мосламалар борасида Xiaomi телефони илғорроқ.

Ўқинг: Mi 8 тақдим қилинди: нарх борасида компания ваъдасида турди!

Эслатиб ўтамиз, фотокамералар имкониятини ўрганувчи DxOMark компаниясининг рўйхатига кўра, Huawei P20 ҳамда P20 Pro камерофонлар рейтингида ҳозирча мутлоқ пешқадам. Ҳам фотосурат, ҳам видео тасвирга олишда Huawei P20 Pro 109 балл билан рўйхатда мутлоқ пешқадам бўлди. Бунгача бу ўринда Samsung Galaxy S9 флагмани 99 балл билан "қирол" эди. "Кучли бешлик"даги бошқа смартфонлар ҳам тест синовларида 97 ва 99 балларни олишган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.