Microsoft $799 долларлик флагманини $299 доллардан сотмоқда

Microsoft $799 долларлик флагманини $299 доллардан сотмоқда

2017 йилда Microsoft компанияси мобил алоқа воситалари учун ишлаб чиқарилган Windows 10 Mobile платформаси ўз умрини яшаб бўлганини эълон қилган эди. Компания бошқарувида ишлаб чиқарилган сўнгги телефонлардан бири бўлган HP Elite x3 техник жиҳатларига кўра келажак смартфонларидан бири. Бироқ мазкур телефон ўз харидорларини топишда муваффақият қозон олмаяпти.

Америкалик корпорация омборхоналарида жуда кўп миқдордаги HP Elite x3 смартфони тўпланиб қолгани туфайли компания 6 апрелдан бошлаб телефонни $299 доллардан сотувга чиқаришга қарор қилди. Айтиш жоизки, смартфон баҳоси аслида $500 доллардан ҳам ошади.

Бугун, яъни 7 апрелдан бошлаб харидорлар HP Elite x3 смартфонини $299 доллардан харид қилишлари мумкин бўлди. Халқаро бозорда кечагина ҳам бу гаджет $799 доллар нархига баҳоланиб келаётган эди.

Гап яп-янги ва илғор смартфон тўғрисида кетмоқда. Смартфон кучли жиҳатларга эга.

HP Elite x3 смартфони 5,96 дюймли, Super AMOLED матрицали, экран сиғими 2560 га 1440 та пикселли (QHD+) дисплейга эга бўлган. Телефон экранининг томонлари нисбати 16:9 стандартли ва экран Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси билан қопланган.

4 ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессорининг частота тезлиги 2,15 ГГц.ни ташкил қилади. Бу чипсет бундан 2 йил илгари жаҳондаги энг кучли мобил процессор ҳисобланар эди.

Платформа самарадорлиги учун 4 гигабайтли оператив хотира ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира 2 терабайтгача сиғимга эга microSD бўлмачаси муҳим аҳамиятга эга.

16 мегапикселли бош ҳамда 8 мегапикселли олд камерада ёрқин суратлар олиш мумкин.

4150 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторни USB Type-C универсал порти орқали қувватлаш мумкин. Телефон, шунингдек Qi технологияси бўйича симсиз ҳамда симли стандарт бўйича тезкор қувватлаш жиҳатларига ҳам эга бўлган.

Корпус қалнилиги ҳам ёмон эмас -- 7,8 мм. Смартфон вазни 195 грамм. HP Elite x3 қадоқдаёқ Windows 10 Mobile операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, махсус переходник орқали уни офис компьютерига айлантириш, клавиатура, сичқонча ҳамда мониторга улаш мумкин.

HP Elite x3 смартфонини $299 долларга Microsoft Store дўконининг онлайн-магазинидан харид қилиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!