Microsoft «ақлли» селфи-ойна намойиш қилди

  •   Saroy
  •  676
  •  02.08.2018 11:36

Microsoft «ақлли» селфи-ойна намойиш қилди

Microsoft ва H&M дўконлар тармоғи яқинда ҳамкорликда амалга оширган ишланмасини намойиш қилди. У фойдаланувчининг гардероб танлашига, дукон ичида селфи қилишга ёрдам берадиган ва мижозга қандай қилиб фойдали харид қилишни ўргатадиган интерактив ойна бўлиб чиқди.  

Ноодатий гаджет суҳбатни ва юзни танийдиган алгоритм билан дастурланган, у Microsoft Azure булути кучи билан ишлайди. Ҳозирда «муъжиза ойнани» H&M’нинг Нью-Йоркдаги Таймс Скверда жойлашган  флагман дуконида иккинчи қаватда топишингиз мумкин.

ЎҚИНГ:Microsoft’дан миш-мишлар: Xbox консолининг бир йўла икки версияси тайёрланмоқда

Аввал бошда ойна фойдаланувчини камера орқали кўради ва у билан саломлашади. Гаджетдан селфи қилишни ҳам сўраса бўлади, ёки ундан қандай урфда кийиниш маъқул эканини сўрашингиз ҳам мумкин. Фотография фильтр ёрдамида қайта ишланади, натижада мижоз худди журнал муқовасида тасвирлангандек бўлиб қолади. Энг яхши фото аниқлангач,  суратни QR-код ёрдамида ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишингиз мумкин.

Агар «ақлли» ойнадан қанақа кийинсам менга ярашади, деб сўрасангиз, ойна сизга энг  ярашадиган кийимни танлашга ҳаракат қилади ҳамда нархни тушириш йўлларини ҳам ўргатади. Гаджет муаллифларининг фикрича, «ақлли» ойна овозли ассистентни қўллашнинг янги йўналишини очиб беради ҳамда  ретейлерларни мижозлар билан алоқа қилишда  турлича  ва замонавий усулларни қўллаш имконини беради.

ЎҚИНГ:Microsoft Andromeda тахлама планшети энди чиқмайдими?