Microsoft’дан миш-мишлар: Xbox консолининг бир йўла икки версияси тайёрланмоқда

  •   Saroy
  •  390
  •  25.07.2018 10:22

Microsoft’дан миш-мишлар:  Xbox консолининг бир йўла икки версияси тайёрланмоқда

E3 2018 кўргазмасида  Xbox раҳбари Фил Спенсер Microsoft янги консоль устида иш бошлагани ҳақида маълум қилганди. Яқинда эса, шундай миш-миш гаплар пайдо бўлди – гўё компания бир йўла иккита ўйин қурилмасини чиқарар экан.

Тиниб тинчимас журналистларнинг суриштируви натижасида шу нарса маълум бўлдики, Microsoft Xbox Skarlet’нинг икки модификацияси устида иш олиб бормоқда. Биринчисида  ўзининг жиҳозлари билан таъминланади ва ўйинни ишга туширади, иккинчисида  эса,  Scarlett Cloud билан стриминг ўйнаш учун қурилма билан таъминланади.

ЎҚИНГ:Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

Стримингли консоль «эски моделлар»дан кучсизроқ бўлади ҳамда тасвирни чиқариш ва қайта ишлаш, геймпаддан сигнал қабул қилиш  ва бошқа кўп функцияларни ўз зиммасига олади.  Ушланиб қолиш ва лаг билан муаммо бўлмаслиги  учун ўйин бир вақтнинг ўзида ҳам қурилмада, ҳам серверда қайта ишланади. Бунинг учун консоль қўшимча равишда кучайтирилган. Шунга қарамай у “аввалги” Xbox’дан арзон туради.

Бундай модель ўйинчиларга ҳам компанияга ҳам маъқул келади. Чунки, бунда ўйинчилар ўйиннинг арзон муқобилига эга бўлса, компания кўп даромад олади. Microsoft қурилманинг ўзидан эмас, балки рақамли нусхалар ва серверларни сотишдан фойда олади. Scarlett Cloud Xbox Gamepass билан ишласа керак, чунки у релиз кунида ҳам ўйнашга рухсат беради. Яна қўшимчасига, сервиснинг ўзидан фойдаланганлик учун олинадиган тўлов ҳам даромадни оширишга хизмат қилади.

ЎҚИНГ:Microsoft’нинг ОС Android’да ишлайдиган смартфонлари қандай бўлади?

Албатта, “эски версия”даги Xbox каби Scarlett Cloud релизининг ҳам аниқ санаси ҳали маълум эмас. Эҳтимол, Microsoft’нинг янги консолини 2020 йилда кўрармиз.

Бу ёқда Sony компанияси ҳам PlayStation 5.’ни чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Шундай экан, Microsoft ҳам шошилмаса бўлмайдиганга ўхшайди. Қолаверса, ўзининг булутли ўйин хизматини яратгандан кейин Xbox’ни ҳамма жойда ўйнаш мумкин бўлади.  Microsoft уни бозорга  олиб чиқишнинг пасту-баландини аллақачон ўйлаб қўйган.

ЎҚИНГ:Overwatch геймерлари 12 миллион доллар йиғишди: маблағ кўкрак бези саратонига қарши курашишга йўналтирилади

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!