Microsoft смартфонлар учун ўйинлар дўкони яратади

Microsoft смартфонлар учун ўйинлар дўкони яратади

Сўнгги бир неча йилда Apple ҳам, Google ҳам ўзларининг мобил қурилмалар учун иловалар дўконларида монополлик оид ҳаракатлари ва рақобатчи йўқлиги сабабли регулатор "назарига" тушишди. Аммо, эндиликда маълум бўлишича, Microsoft уларга ўз рақобатчисини жимгина тайёрламоқда.

The Verge нашрининг хабар беришича, Буюк Британиянинг Рақобат ва бозорлар бошқармаси (CMA) томонидан Microsoft'нинг Activison Blizzard'ни сотиб олиши бўйича олиб борилаётган тергов компаниянинг Google Play Store ва App Store дўконларига рақобатчилик қилиш учун ўзининг Xbox маркали мобил ўйинлар дўконини яратишни режалаштираётганини ошкор қилди.

Албатта, иловалар дўкони болиш борасида Google ва Apple'га қарши курашиш осон бўлмайди, лекин Microsoft ҳам анойилардан эмас, компания ўзининг "туз картаси"га эга: Activison Blizzard'ни сотиб олиш Microsoft'га Candy Crush Saga (King томонидан ишлаб чиқилган, лекин Activison томонидан нашр этилган) ва Call of Duty каби топ ўйинларга эгалик қилиш имконини беради. Шу икки ўйиннинг ўзигина истеъмолчилар учун Microsoft дўконидан фойдаланишга етарлича сабаб бўла олади.

Android'да Microsoft ўзининг (келажакдаги) янги мобил ўйинларини ўз дўкони орқали осонгина чиқариши мумкин. Бироқ iOS'да компания катта қийинчиликларга дуч келиши аниқ, чунки Apple ҳали ҳам ўз қурилмаларида иловаларнинг ён томонлама ўрнатилишини қаттиқ блоклайди. Ушбу чекловлари туфайли Microsoft, ҳатто, булутли ўйинларни ҳам маҳаллий илова орқали эмас, балки браузер билан транслация қилиши керак бўлади.

ЎҚИНГ: Навбатдаги Mortal Kombat жанговар жанрда бўлмайди: ўйин RPG'га кўчмоқда