Микротермометр

Микротермометр

Япониялик олимлар гуруҳи махсус сиёҳ ёрдамида танага ёпиштириб юриладиган микротермометрни намойиш қилди. Ихтиро жараёнида Токио университети профессори Такао Сомея томонидан яратилган электр ўтказувчи қурилма ҳамда иссиқлик таъсирида кенгайиш хусусиятига эга сиёҳдан фойдаланилди.

Унинг қалинлиги бор йўғи 15 микрометр бўлиб, у ултра-юпқа плёнкада ишланган. Мутахассисларнинг айтишича, иссиқлик сенсорини ҳосил қилиш учун сиёҳни полимер плёнкага суртилади ва инсон танасига ёпиштириб қўйилади.

Олимлар микротермометрни тиббиёт сохасида қўллаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Масалан, у операциядан чиққан беморлар ёки чақалоқларнинг тана ҳароратини доимий мониторинг қилиб боришга ёрдам беради.

Термометр уч йилдан кейин сотувга чиқарилиши режалаштирилган, дейди лойиҳа раҳбари Такао Сомея. Энг муҳими, термометнинг таннархи қиммат эмас. Шу боис, у анча харидоргир бўлиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!