Мирободлик телефон ўғриси 8 йилга қамалди

Мирободлик телефон ўғриси 8 йилга қамалди

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Соҳиб Жўраев (исм-фамилиялари ўзгартирилган) илгари суднинг ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, маст ҳолатда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида кўча “сайр”ига чиқади.

У олдиндан режа қилиб, йўналишда юрувчи автобуслардан бирига ўтиради ва ўзига “ўлжа” қидира бошлайди. Унинг эътиборини вояга етмаган З.Халдаровнинг сумкаси ён чўнтагидаги баҳоси 520 минг сўмлик уяли алоқа телефон аппарати тортади. Киссавур эгасига сездирмай, телефонни олиб қўяди. Автобус кейинги бекатга етганида эса тушиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлади. Яхшиямки, автобусдаги бир фуқаро бу жараёнга бефарқ бўлмаган экан. Одамларнинг огоҳлиги боис Соҳиб Жўраев ашёвий далил билан ушланади.

Суд ҳукми билан С.Жўраевга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!