Мирзаободда ҳам «Рақамли технологиялар маркази» очилди

  •   DiMaX
  •  589
  •  23.03.2019 09:19

Мирзаободда ҳам «Рақамли технологиялар маркази» очилди

Кеча – 22 март куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Сирдарё вилояти филиали Мирзаобод тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида «Рақамли технологиялар маркази» ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Наманганда «Рақамли технологиялар маркази» ташкил этилди

Жорий йил 19 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига асосан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бу каби марказлар ташкил қилиш концепцияси ишлаб чиқилди.

Мирзаобод туманида очилган янги Рақамли технологиялар ўқув маркази ушбу топшириқлар ижросидир. Шу муносабат билан бўлиб ўтган марказнинг тантанали очилишида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, соҳа мутахассислари қатнашди.

Унда мамлакатимиз ёшларига эътиборни кучайтириш, уларни ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар амалий аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган даргоҳда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ташкил этилади. Уч ёш тоифаси бўйича, яъни 9-15, 16-19 ва 20-25 ёшдаги таълим олувчилар бу ерда босқичма-босқич таълим олади.

Шунингдек, марказда ёшларни компьютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: Телекоммуникация тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 4 баробарга оширилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!