Мобил операторлар жанги: Ҳиндистоннинг Airtel компанияси абонентларга 90 кун бепул интернет тақдим қилади

Мобил операторлар жанги: Ҳиндистоннинг Airtel компанияси абонентларга 90 кун бепул интернет тақдим қилади

Ҳиндистоннинг йирик мобил операторларидан бўлган Airtel компанияси ўз абонентларига 90 кун давомида текин инернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим қилмоқчи. Мижоз бунинг учун 1494 рупий (24 доллар) атрофида бир марталик абонент тўловини тўласа кифоя. Airtel 4G фойдаланувчиларини кўпайтириш учун ушбу тарифни жорий этган.

Компания Ҳиндистон телекоммуникация бозорида куни кеча пайдо бўлган ва абонентларга 90 кун давомида текин интернет тақдим қилган Reliance Jio номли мобил операторига қарши курашиш мақсадида шундай қарорга келган. Аввалроқ Airtel тариф режаларидаги нархларни 67%гача туширган эди. Бироқ бозордаги янги рақобатчига жавоб тариқасида абонентларга 90 кун мобайнида текин мобил интернет тақдим қилишни мақсадга мувофиқ, деб топган.

Ҳозирча ушбу акция фақат Деҳли шаҳрида амал қилмоқда. Тез орада мамлакатнинг бошқа ҳудудлари ҳам қамраб олиниши режалаштирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.