Mobile Choice журнали йилнинг энг яхши смартфонини эълон қилди

Mobile Choice журнали йилнинг энг яхши смартфонини эълон қилди

Буюк Британиянинг Mobile Choice журнали 2016 йилнинг энг яхши смартфонини эълон қилди. Мутахассислар ва истеъмолчилар томонидан берилган овозлар натижасида Samsung Galaxy S7 Edge 2016 йилнинг энг яхши смартфони деб топилди. Ушбу ҳолат ва натижа Samsung бренди ҳали-ҳамон, Galaxy Note 7 билан юз берган фиаскога қарамасдан, жаҳон смартфон фойдаланувчилари томонидан эътироф этилишини  яна бир бор исботлади.

Чиндан ҳам, шу йилнинг бошида эълон қилинган Samsung Galaxy S7 Edge ажойиб дизайн ва кучли техник параметрларга эга, Жанубий Кореялик гигант мазкур гаджетга смартфон саноатида янгилик бўлган бир қатор инновацияларни ҳам жорий қилган эди (IP68, Dual Pixel ва бошқалар).

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy S7 Edge саккиз ядроли Snapdragon 820/Exynos 8890 процессорида ишлайди, 5,5 дюймли Quad HD экран, 4 ГБ тезкор хотира ва 12 МПли Dual Pixel технологиясидаги илғор камерага эга. Смартфоннинг барча хусусиятлари билан ушбу тавсифда танишиб чиқишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!