Москванинг бутун ер усти транспорти Wi-Fi’га уланади

Москванинг бутун ер усти транспорти Wi-Fi’га уланади

2016 йил охиригача Москванинг бутун ер усти транспорти – автобус, трамвай ва троллейбуслар бепул симсиз интернет – Wi-Fi’га уланади. Бу ҳақда “Мосгортранс” ДУКга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб Kun.Uz ёзмоқда.

“Янги хизмат йўловчилар орасида оммавийлашмоқда. Mosgortrans_Free тармоғида лойиҳа февралда бошлангандан бери 250 мингдан кўпроқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, интернет-сессиялар миқдори миллиондан ошиб кетди”, деб айтди корхона бош директори Евгений Михайлов.

Корхона маълумотларига кўра, ҳозирда Москванинг 4 мингдан кўпроқ транспорт воситасига Wi-Fi уланган. Йўловчилар транспортда Wi-Fi’нинг борлигини унинг салонидаги махсус маълумот наклейкасидан билишлар мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!