Motiv узуги парол ўрнини босади

  •   Saroy
  •  456
  •  24.10.2018 10:29

Motiv узуги парол ўрнини босади

2017 йили савдода Motiv ақлли узук пайдо бўлганди. У фитнес-трекер функциясига эга эди. Ушбу гаджет яқинда янгиланишни бошдан кечирди. Энди у яна ҳам фойдалироқ қурилмага айланган. Гап шундаки, уни парол ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин.

Бундай узуклар билан сайтларда иккифакторли аутентификация билан муаллифлаштириш жараёнида SMS орқали ёки махсус иловадан келадиган паролни киритиш шарт бўлмайди. Аккаунтни тасдиқлаш учун амалга ошириладиган  одатдаги ҳаракат ўрнига узук тақилган қўлда махсус ҳаракатдан фойдаланса бўлади. Фақат бунда у компьютер ёки смартфонга  Bluetooth орқали уланган бўлиши лозим.

ЎҚИНГ: Lumzag – ақлли рюкзак: ҳамма буюм ақлли бўлиб боряпти, навбат сумкага

Узук доимо соҳибининг юришини кузатади ва ушбу маълумотлар асосида ўзига хос рақамли кодни яратади. Агар тизим ҳаракатнинг ўзгарганини сезиб қолса, демак узук ўғирланган ёки йўқотилган бўлиши мумкин ва муаллифлаштириш функцияси қулфланади.

Ҳозирда узукдан Google, Twitter, Slack мессенжерида ва яна 16 та сервисда муаллифлаштириш учун фойдаланса бўлади.  Дастурчилар келгусида узук FIDO2 протоколини тўлақонли қўллаб қувватлаш билан тўлдирилишини ваъда қилишмоқда. Ўшанда ушбу узук билан пароллар ҳақида бутунлай унутса ҳам бўлади.

Motiv узугининг нархи 199 доллар бўлиб, у айрим минтақаларда аллақачон сотувга чиқарилган.

ЎҚИНГ: Podoon – ақлли ёстиқ: у инсоннинг ҳолатига мослашади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!