Motorola жаҳоннинг 2-модулли смартфонини тайёрламоқда

Motorola жаҳоннинг 2-модулли смартфонини тайёрламоқда

Motorola жорий йилда 2 та Android смартфонларни намойиш қилишни режалаштирмоқда. LG’дан илҳомланган компаниянинг янги смартфонлари модулли, яъни смартфон корпусига улаб ишлатиш мумкин бўлган қўшимча аксессуарлардан иборат бўлади.

Moto X Vertex ҳамда Moto X Vector Thin смартфонларига қўшимча имкониятлар берувчи қисмлар LG G5’нинг остки қисмидан уланса, Motorola’да бутун бошли орқа панел ёрдамчи гаджетларни смартфонга улашга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, айни пайтда стерео овоз кучайтиргич, қўшича аккумулятор, оптик яқинлаштириш ва қўшимча фоточақноқли камера, кенг даражада суратга олувчи объектив ҳамда проектор каби 6 та бирикувчи қўшимча гаджетлар тайёрлаб қўйилган.

Moto X Vector Thin смартфони 5.5 дюймли Quad HD AMOLED дисплейи ҳамда Snapdragon 820 процессори билан таъминланган. Moto X Vertex гаджети бўлса нисбатан кучсизроқ Snapdragon 625 процессори ҳамда 1080p HD дисплейига эга бўлади. Vector Thin 16 МП ҳамда Moto X Vertex 13 МП бош камерага эга бўлади.

Ҳар иккала смартфон орқа томонида бармоқ излари сканерига эга бўлади.

Янада илғор бўлиши кутилаётган Vector Thin смартфонининг юпқалиги 5.2 мм, Moto X Vertex эса 7 мм бўлади. Шунга кўра, жуда юпқа бўлган Vector Thin электр токи сиғими 2,600 мА соат бўлган аккумуляторга, Moto X Vertex эса 3,500 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган.

Аҳамиятли томони шундаки, қўшимча воситалар металл корпусли смартфонларнинг орқа панелига магнит тизими ёрдамида уланади.

Маълумотларга кўра, смартфонлар 9 июнь куни Сан-Францискода ўтадиган Tech World ахборот технологиялари тадбирида намойиш этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!