Mover.uz'дан видеоларни юклаб олишнинг осон усули!

Mover.uz'дан видеоларни юклаб олишнинг осон усули!

Ўзбекистон аҳолисининг кўпи "маҳаллий ҳудуд" яъни tas-ix дан фойдаланади. Шундай экан, демак, уларнинг кўпи mover.uz сайтидан фойдаланишлари турган гап. Аммо кўпчилик фойдаланувчилар бир саволни таъкидлашади: қандай қилиб mover.uz’дан видеони юклаб олсам бўлади? Баъзилари эса қўшимча дастурлар ўрнатиб видеоларни юклаб олишади. Лекин ҳеч қандай дастурларсиз оддий telegram мессенжери орқали видеоларни юклаб олишингиз мумкин. Бунинг йўли жуда ҳам оддий. Сиз мессенжерингизни қидирув бўлими орқали @moveruz_robot ни топиб, унга старт беришингиз ҳамда оддийгина mover.uz сайтидан тўлиқ видео манзилини (https://mover.uz/watch/GbEKR41m/) юборасиз ҳамда бот сизга қандай сифатларда (оддийроқ қилиб айтганда видеонинг ҳажми) танлашингизни сўрайди: 240p, 360п, 480п ва 780p (HD).

Сиз улардан керагини босасиз ҳамда сизга юклаб олиш учун ҳавола чиқади. Шу орқали видеони алоҳида юклаб олишингиз мумкин бўлади. Албатта, ҳеч қандай дастурларсиз!

ЎҚИНГ: Tas-IX — нима? “Тасикс” тармоғидаги фойдали ресурслар