Мумбайда селфи 18 АҚШ долларига тушиши мумкин

Мумбайда селфи 18 АҚШ долларига тушиши мумкин

АҚШнинг Priceonomics ахборот ва маълумот етказиш билан шуғулланувчи компаниясининг маълумотларига кўра, жаҳон миқёсида 2014 йилдан буён селфи олиш оқибатида қайд этилган 49 та ўлим ҳолатидан 19 таси Ҳиндистон ҳудудида содир бўлган.

Бу маълумот Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари томонидан Ҳиндистонда аҳолининг кўплиги ҳамда мамлакатнинг бугунда йирик смартфон бозорига айланиб бораётгани билан изоҳланган.

Жумладан, январь-февраль ойларида 18 ёшли боланинг селфи оқибатида қоядан ва аёлнинг денгиз портидан қулаб тушиши, икки талабанинг яқинлашиб келаётган поезд фонида суратга тушишга бўлган ҳаракати ҳалокатли оқибатларга олиб келган.

Шу муносабат билан, Мумбай шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг 16 та жойида селфига тушишни расман таъқиқлаб қўйди.

Бу ҳудудларда селфи тушишга уринганлар 18 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади. Мазкур рўйхат шаҳар полиция маҳкамаси томонидан ўтказилган сўровлар асосида шакллантирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.