NFT оламига "хуш келибсиз"!

NFT оламига

Ўтган йилнинг март ойида Twitter собиқ бош директори Жек Дорси 2006 йилда ўзининг ижтимоий тармоқ тарихида биринчи ёзган твитини NFT кўринишида $2.9 миллионга сотишга мувваффақ бўлган эди. Уни сотиб олган харидор, малазиялик крипто-тадбиркор Сина Эстави "шунчаки тwттримни тўғрилаяпман" дея ёзилган твитни 5 апрел куни OpenSea онлайн NFT савдо дўконида таҳминан $50 миллионни кўзлаб сотувга қўяётганини эълон қилди:

"Мен ушбу NFT'ни (дунёдаги биринчи твит) сотишга ва тушумнинг 50 фоизини (25 миллион доллар ёки ундан кўпроқ) хайрия фондига беришга қарор қилдим."

Эстави чучварани ҳом санаганлигини унинг ўзи "рақамли дунёнинг Мона Лизаси" деган NFT твит учун ўтган ҳафтада атиги $280 атрофида таклиф қилинганида билди. Бироқ, бугунги кунга келиб нарх бироз ошди ва айни дамда дунёдаги биринчи твит NFT салкам $13,000 (ўз нархининг 0.45 фоизига) га баҳоланмоқда.

2021 йили май ойида ўзининг Bridge Oracle компанияси сабаб қамоққа олинган ва 2022 йилнинг феврал ойида озодликка чиқарилган Эстави BBC нашрига, агар у "юқори таклиф" ололмаса, бу твитни "ҳеч қачон сотмаслиги" мумкинлигини, шунингдек, бу NFT ҳар кимга ҳам сотилавермаслигини, масалан Илон Маскка ўхшаган арзирли одамни қидираётганини айтган.

"Ўтган йили мен бу NFT учун пул тўлаганимда, NFT номини жуда кам одам эшитган эди. Энди мен бу NFT рақамли дунёнинг Мона Лизаси деб айтаман. Улардан фақат биттаси бор ва у ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Йиллар ўтиб, одамлар ушбу NFT қийматини тушунадилар, буни ёдда тутинг. Менимча, бу NFT'нинг қиймати сиз тасаввур қилганингиздан анча катта ва уни сотиб олмоқчи бўлган ҳар бир киши унга муносиб бўлиши керак. Менимча, Илон Маск каби кимдир бу NFT'га лойиқ бўлиши мумкин." дейди жаноб Эстави BBC нашрига.

ЎҚИНГ: Энг машҳур кибер спорт ўйинлари билан танишамиз

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!