Ниҳоят, 48 мегапикселлик камерага эга Moto Z4 тақдим қилинди!

Ниҳоят, 48 мегапикселлик камерага эга Moto Z4 тақдим қилинди!

Motorola расман Moto Z флагман смартфонларининг тўртинчи авлодини тақдим қилди. Тўғри, қурилмада топ даражадаги платформадан воз кечилган - ўрта даражали Snapdragon 675 процессори, 4 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Аммо, Moto Z линейкасининг “оилавий касали” тузатилган – 3,5 ммлик тирқиш қайтарилган, батарея сиғими 3600 мА/соатга етказилган. Аниқлиги 2340х1080 пиксел, диаганали 6,4 дюмли экран томонлари нисбати 19,5:9 га ўзгарган бўлсада корпус ўлчами ўзгармаган, натижада, Moto Mods сақланиб қолган. Улардан бири, 360 градусли камера смартфон комплектига қўшиб берилади.

Moto Z4'даги асосий яхшиланишлардан бири камера бўлган. У бир модуллик бўлсада, 48 мегапикселлик ва унинг базасида махсус тунги режим ишлаб чиқилган. Шунингдек, бир нечта ажойиб ўзига хосликлари мавжуд: композицияни автоматик яхшилаш, портрет режимида профессионал даражада ёруғлик бериш ва табассумга қараб суратга олиш мумкин. Камера фазали ва лазерли афтофокус, оптик барқарорлаштириш тизими ва f/1,7 ёруғлик кучига эга бўлган. Олд камера 25 мегапиксел аниқликда суратга олади. Бошқа имкониятлардан дисплей ости бармоқ изи сканери ва P2i технологиясига кўра сувдан ҳимояни айтиб ўтиш мумкин. Янги қурилманинг 360 градусли камера билан биргаликдаги нархи 500 долларни ташкил қилади.  

Қуйида Motorola Moto Z4'нинг техник хусусиятлари  билан танишишингиз мумкин:

  • Тармоқ: GSM (B2/3/5/8), CDMA (BC0/1/10), WCDMA (B1/2/4/5/8), FDD-LTE (B1/2/3/4/7/8/12/13/17/18/19/20/25/26/28/30/66/71), TDD-LTE (B38/40/41)
  • Дастурий таъминот: Android 9 Pie
  • Дисплей: 6,4", 19,5:9, 2340х1080 пиксел, OLED
  • Камера: 48 Мп, фазали ва лазерли автофокус, f/1,7, OIS, светодиод фоточақноқ,  2160p@30fps видео
  • Олд камера: 25 Мп
  • Процессор: 8 ядер, Qualcomm Snapdragon 675
  • Оперативная память: 4 ГБ
  • Ички хотира: 128 ГБ
  • Хотира картаси учун бўлмача: 512 ГБ гача кенгайтириш.
  • A-GPS, ГЛОНАСС, Beidou, Galileo
  • FM-радио
  • Bluetooth 5
  • NFC
  • Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2,4/5 ГГц
  • USB Type-C, 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш
  • Дисплей ости дактилоскоп.
  • Аккумулятор: 3500 мА/соат.
  • Тезкор зарядлаш: TurboPoweк (15 Вт)
  • Ўлчами: 158 x 75 x 7,35 мм
  • Оғирлиги: 165 г

ЎҚИНГ: Moto Z4 смартфонининг раcмий рендерлари эълон қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!