Ниҳоят, Google Play’да ўзбекистонликлар ҳам мерчант аккаунт очиб, даромад олишлари мумкин – бу нимани англатади?

  •   DiMaX
  •  2372
  •  30.06.2018 16:06

Ниҳоят, Google Play’да ўзбекистонликлар ҳам мерчант аккаунт очиб, даромад олишлари мумкин – бу нимани англатади?

Android платформасидаги қурилмалар учун иловалар расмий каталоги – Google Play’ни билмаган одам кам бўлса керак. Унга пулли ва бепул иловаларни уларнинг ишлаб чиқувчилари (дастурчилар) ҳамда сотувчилари (мерчантлар) жойлаб боришади.

ЎҚИНГ: Android дастурлаш – Мобил Тараққиёт

Аммо каталог эгаси бўлмиш Google компанияси барча мамлакат резидентлари учун ҳам бундай аккаунтлар очиш ва улар орқали иловалар жойлашга рухсат бермаган. Яқин кунларгача Ўзбекистондан ҳам дастурчи ва сотувчи сифатида аккаунт очиш имкони йўқ эди.

Маълум бўлишича, «қидирув гиганти» шу кунларда Ўзбекистон резидентлари учун ҳам ҳар икки турдаги аккаунт очиш имкониятини тақдим этган. Бу ҳақда компания сайтининг тегишли саҳифасида маълумот эълон қилинган.

Бу дегани – энди Android-иловаларни ишлаб чиқувчи дастурчилар Google’дан шундай аккаунт очиб олиб, ўз ишланмаларини бу каталогга пулли асосда ҳам жойлашлари мумкин. Бунда дастурлар савдоси учун пул бирлиги сифатида АҚШ доллари кўрсатилган.

Демак, ўзбекистонлик дастурчилар энди ўз маҳсулотларини Google Play иловалар дўконида расман сотувга қўйиш имкониятига эгалар.

ЎҚИНГ: Нега дастурчилар давлат ишларидан қочишади?