Ниҳоят, Twitter постларни тўғри тартибда кўрсатишга ўтяпти!

  •   DiMaX
  •  263
  •  19.09.2018 15:42

Ниҳоят, Twitter постларни тўғри тартибда кўрсатишга ўтяпти!

Оммабоп микроблоглар тармоғи – Twitter энди постларни тўғри, яъни хронологик тартибда акс эттиришга ўтади. Бу ҳақда сервиснинг қўллаб-қувватлаш хизмати жамоаси хабар берган.

ЎҚИНГ: Сноуден маслаҳатига кўра, Twitter’га ҳам Telegram’нинг муҳим хусусияти татбиқ этилади

Айни дамда эса Twitter янгиликлар тасмасида постлар «муҳимлиги бўйича» акс эттирилиб келмоқда. Ушбу тартиб 2016 йили жорий этилган бўлиб, муҳимлик ҳар бир фойдаланувчининг қайси аккаунтлар ва қандай твитларга кўпроқ қизиқишидан келиб чиқиб белгиланади.

Дастурчиларнинг сўзларига кўра, улар юзерларнинг ушбу тартиби борасида кўплаб салбий муносабатларига дуч келишган ва уни ўзгартиришга қарор қилишган. Яқин ҳафталар ичида Twitter’да ушбу иккита режимдан бирини танлаш, хоҳлаган пайти биридан иккинчисига ўтиш имкониятлари тест қилина бошлайди.

Бундан ташқари, «Дастлаб энг яхши твитларни кўрсатиш» («Показывать сначала лучшие твиты» – «Show me the best Tweets first») созламаси ўчириб қўйилганида янгиликлар тасмасининг акс этиши ҳам ўзгаради. Ҳозирда бундай ҳолатда ўтказиб юборилган твитлар кўрсатилади, бу эса кўпчиликка ёқмаяпти. Сервисдаги ўзгаришлардан сўнг улар ҳам бартараф этилиб, хронологик тартиб амал қиладиган бўлади.

ЎҚИНГ: АҚШ собиқ агенти Twitter'ни сотиб олмоқчи: мақсади эса ҳайратомуз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.