Nokia 200 мегапикселли смартфон билан камбек қилмоқчи

Nokia 200 мегапикселли смартфон билан камбек қилмоқчи

Смартфонлар даври бошланганидан кейин, Nokia бренди кўпчиликнинг эътиборидан қолиб кетган эди, лекин компаниянинг янги флагмани унга мобил қурилмалар бозоридаги ўз ўрнини қайтаришда ёрдам бериши мумкин.

Nokia N73 рендери. Муаллиф: Mydrivers.com

Гап Nokia'нинг янги N73 номли смартфони ҳақида кетмоқда. Яқинда хитойликлар томонидан тарқатилган рендерлардан кўриш мумкинки, янги флагман замонавий кўриниш ва бугунги кун смартфонлари камера дизайни анъанасини бузган ҳолда қурилманинг чап орқа томони юқорисида жойлашган бешта камера сенсорларига эга бўлади, шунингдек, камераларни ўз ичига қоплама ҳам ғалати дизайнда бўлиб, у беихтиёр ошхона пичоғини эслатиб юборади.

Nokia N73'нинг 200 MP камераси. Муаллиф: Mydrivers.com

Асосий камера сенсори ҳам, айтиш мумкин бўлса, қўшимча камералардан икки баробар каттароқлиги билан эътиборни тортади. Маълум бўлишича, у Samsung томонидан ишлаб чиқариладиган, ҳозиргача ҳали ҳеч қайси смартфонда фойдаланилмаган HP1 - 200 мегапикселли сенсори билан жиҳозланади.

Афсуски, смартфон ҳақидаги бошқа маълумотлар мавжуд эмас ва унинг қачон чиқарилиши ҳам ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip рақобатчиси жонли суратларда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.