Nokia 2.2: сунъий интеллектли тоза андроидга эга 100 доллардан ҳам арзон смартфон!

Nokia 2.2: сунъий интеллектли тоза андроидга эга 100 доллардан ҳам арзон смартфон!

Nokia бренди ўзининг янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди. Nokia 2.2 номини олган ушбу қурилма сунъий онг технологиясига, овозли ёрдамчини чақириш учун махсус тугмачага ва томчисимон кемтикли экранга эга бўлган. Шунингдек, бу Android One дастурига киритилган 2-сериянинг илк модели бўлган, яъни унга хавфсизлик ва тизим янгиланишлари бир маромда келиб туриши кафолатланган.

Nokia 2.2 шу нарх сегментидаги сунъий онг технологияси қўлланган илк смартфонлардан бири бўлган. Юзни сканерлаш вақтида тезкор ва хавфсиз блокдан чиқариш учун аппаратли ўрганиш технологияси ишга тушади. Махсус СО-алгоритмлари ёруғлик етарли бўлмаган шароитда ҳам сифатли суратлар олиш имконини беради. 13 мегапикселлик камера бира тўла бир нечта суратга олиб, сўнг уларни юқори аниқликдаги ва минимал хираликдаги битта расмга бирлаштиради.

Nokia 2.2

Ихчам корпусда жойлашган янги смартфон анча ингичка ромлардан ташкил топган. Қурилма HD+ аниқликдаги ёруғлиги 400 нит бўлган 5,71 дюмли дисплейга эга бўлган. Самарадорлик учун MediaTek A22 процессори жавоб беради. Аккумулятор сиғими 3000 мА/соатни ташкил қилади.

Nokia 2.2

«Google Ассистент» учун алоҳида тугмача кўзда тутилган. Унга босган ҳолда овозли буйруқлар орқали бир зумда интернетдан маълумот излаш, маршрутни яратиш, қўнғироқ қилиш, эслатма ёзиш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш мумкин.

Янги смартфон қадоқдаёқ Android 9 Pie дастурий таъминотига эга бўлади. Айтиб ўтилганидек қурилма Android One дастурига киритилган ва икки йил давомида дастурий тизим апдейтларига, уч йил давомида эса хавфсизлик тизими янгиланишларига эга бўлиб туриши аниқ. Ишлаб чиқарувчи аллақачон ушбу смартфон Android Q’гача янгиланишга тайёр эканлигини эълон қилган. 

Корпус икки хил кўринишда – пўлат ранг ва тим қора бўлиб, уни бошқа рангли Xpress-on панелига ўзгартириш мумкин. Nokia 2.2 нарх борасида ҳам хурсанд қилади, ажойиб смартфон учун ишлаб чиқарувчи атиги 95 доллар сўрамоқда.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг янги смартфони FCC’да «қўлга тушди»: сиғимдор аккумулятор ва «тоза» Android!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!