Nokia Heart моделининг техник параметрлари маълум бўлди

Nokia Heart моделининг техник параметрлари маълум бўлди

Кейинги ойда HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги Android смартфонларни MWC 2017 кўргазмасида намойиш этиши кутиши кутилмоқда. Компания кўргазмада нафақат флагман смартфонни, балки бошқа арзон ва ўрта нарх сегментига мансуб моделларни ҳам тақдим этишни режалаштирган.

Оммабоп GFX Bench бенчмаркида куни кеча компаниянинг янги смартфони – Nokia Heart моделига тегишли техник параметрлар ошкор этилди, деб ёзмоқда Gagadget нашри. Янги аппарат 5,2 дюймли HD экран, 8-ядроли процессор, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Камералар аниқлиги 13/8 МП.

Ҳозирча қурилманинг  нархи ва тақдимот санаси номаълум. Катта эҳтимол билан у февраль ойида MWC 2017 кўргазмасида тақдим этилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!