Not-eReader: монитор-планшет, e-ink дисплейи ҳам бор

  •   Saroy
  •  488
  •  19.10.2018 10:58

Not-eReader: монитор-планшет, e-ink дисплейи ҳам бор

Хитойнинг Dasung компанияси ноодатий қурилмани намойиш қилди. У “электрон қоғоздаги” планшет бўлиб, бир йўла монитор вазифасини ҳам ўтайди.  Гаджетга Not-eReader, деб ном беришди, чунки у мутоала қилиш учун эмас балки, айнан планшет.

Оқ-қора планшет   диагонали 7,8 дюймли дисплейга эга. Формати 1440×1880 пикселли. Бу e-ink матрица бўлиб, ўзига хослиги билан ажралиб туради. У нормал ёруғлик бўлган хонада чироқ ёқмаса ҳам ишлай олади. Бундай қурилма экран янгиланишнинг паст частотасига эга, шу боис уни одатда электрон мутоала учун ишлатишади.

ЎҚИНГ:Нима сабабдан монитор ишламайди?

Not-eReader учун Dasung компанияси махсус чип ишлаб чиқарди. У экран янгиланиши частотасини керагича оширади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича,  e-ink’ли планшетда  видео кўриш имконияти ҳам мавжуд.

Планшет 2 ГБ ОЗУ ва номаълум тўртядроли процессор билан эски Android 6.0 Marshmallow’да ишлайди. Уни Android’да оддий планшет қилиб ҳам ишлатса бўлади ёки компьютер ва смартфон учун монитор сифатида ҳам фойдаланса бўлади.

Ушбу планшетнинг нархи ҳали ошкор этилгани йўқ. Нарх ва бошқа тафсилотлар  Indiegogoда Not-eReader учун краудфандинг кампанияси ишга туширилганда айтилади, дейилмоқда ушбу хабарда.

ЎҚИНГ:Apple монитор ишлаб чиқаришни тўхтатади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!