Ноутбук билан ҳам селфи қилиш мумкинлигини исботлашди

Ноутбук билан ҳам селфи қилиш мумкинлигини исботлашди

Ўйлайсизки, энг яхши селфилар фақат смартфонга ўрнатилган селфи-стик орқали олинади?! Шундайми? Бироқ америкалик Том Гэлл, Жон Юй ва Мойсес бундай фикрга қўшилмайди. Шунинг учун MacBook ёрдамида ҳам чиройли селфи қилиш услубини ўйлаб топишди.

Кашфиётчилар Macbookselfiestick сайтига MacBookдаги селфи-стик ёрдамида Нью-Йорк марказида расмга тушаётганлар фотолари жойлади. Унда узун металл таёқча ёрдамида ноутбукда, анъанавий табассум билан селфи олаётган одамлар тасвири акс этган.

Смартфон, нари борса, 200 грамм, MacBook эса бир килограммга яқин. Ўзингиз бундан маълум хулоса чиқариб улгурдингиз, тўғрими?! Гап услубнинг қулай ёки ноқулайлигида эмас. Кашфиётчиларнинг бу уриниши шунчаки ижодий лойиҳа ва MacBook учун ўйлаб топилган монопод савдо мақсадларига ҳам мўлжалланмаган.

Лойиҳанинг мақсади MacBook билан селфи қилиш абсурд тушунча эмаслигини исботлаш бўлгани хабар қилинмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!