Nubia Z50 смартфони Snapdragon 8 Gen 2 билан тақдим қилинди!

Nubia Z50 смартфони Snapdragon 8 Gen 2 билан тақдим қилинди!

Nubia компанияси Хитойда ўзининг янги Nubia Z50 смартфонини чиқарди. Гарчи флагманлардек хусусиятга эга бўлса ҳам смартфонга унчалик қиммат нарх қўйилмаган.

Nubia Z50 смартфони 6.67 дюймли ён томонлари эгилган AMOLED дисплейга эга бўлиб, у FHD+ ёхуд 2400х1080 пиксел резолюцияси билан 144 герц янгиланиш тезлигини таклиф қила олади. Шунингдек экран, DCI-P3 рангларини тўлиқ қоллаб-қувватлайди ва максимал 1000 нит ёруғликкача чиқа олади.

Олд томоннинг юқори марказидаги тешикдан 16 мегапикселли OmniVision OV16A1Q камера сенсори ўрин олган. Орқа томонидаги камералари жойлашуви, дизайни эса Redmi Note 12 смартфонларини эслатиб юборади. У ердаги асосий камера 64 МП Sony IMX787 бўлиб, у f/1.6 диафрагма ва тасвирни оптик барқарорлаштириш хусусиятларига эга. Унга Samsung'нинг 50 мегапикселли S5KJN1 ултра-кенг (116 градус) линзаси ҳамроҳлик қилади.

Қурилма капоти остида Snapdragon 8 Gen 2 чипсети, LPDDR5х ва UFS 4.0 хотиралари VC совутиш тизими билан жойлашган. Дастурий таъминотга келадиган бўлсак, смартфон Android 13'га асосланган MyOS 13 операцион тизимида ишлайди. Унинг 5,000 мА/с сиғимли батареяси 80 Вт тезликда қувватланади.

Nubia Z50 учун оқ, қора ёки яшил рангларда аллақачон олдиндан буюртма бериш мумкин. Сотувлар эса 23 декабрдан бошланиши кутилмоқда. Нархлар қуйидагича:

  • 8ГБ + 128ГБ – ¥2,999 ($430)
  • 8ГБ + 256ГБ – ¥3,399 ($487)
  • 12ГБ + 256ГБ – ¥3,699 ($530)
  • 12ГБ + 512ГБ – ¥3,999 ($573)
  • 16ГБ + 1ТБ – ¥5,999 ($859)

Катта эҳтимол билан бу смартфон Хитойдан ташқарига чиқмаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск Twitter'да раҳбар бўлиб қолиш-қолмаслигини сиз ҳал қиласиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.