Обаманинг Twitter'даги янги фикри рекорд ўрнатди

Обаманинг Twitter'даги янги фикри рекорд ўрнатди

АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Twitter тармоғидаги навбатдаги фикри шу вақтга қадар жаҳон миқёсида эълон қилинган энг машҳур твит бўлди. Бунга қадар Барак Обаманинг шу йилнинг январ ойида, президент сифатида халқ билан хайрлашув твити ҳам миллионлаб фойдаланувчилар томонидан маъқулланиб, машҳурлиги жиҳатдан 2-ўринда турган эди. Собиқ давлат раҳбарининг бу галги фикри эса аввалгисининг муваффақиятини янгилади.      

2017 йилнинг 13 август куни эълон қилинган твитда Барак Обама Жанубий Африка Республикаси президентларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Нелсон Манделага нисбат бериб, "Бирор инсон қалбида кимгадир нисбатан терисининг ранги, ўтмиши ёки дини туфайли нафрат билан дунёга келмайди",— дейди.

"No one is born hating another person because of the color of his skin or his background or his religion..." pic.twitter.com/InZ58zkoAm

— Barack Obama (@BarackObama) 13 август 2017 й.

Бу фикр қисқа муддатда  3 миллион маротаба маъқулланиб, деярли 1,2 миллион маротаба улашилган.

Шу тарзда Обама айни пайтда Америка жамияти олдида турган муҳим масала, яъни қуллик ҳимоячилари ҳамда Конфедерация тарафдорлари бўлганларнинг ҳайкалларини, жумладан генерал Ли ҳайкалини миллий бойлик деб қабул қилиш керакми ёки йўқ, деган саволга ўзининг муносабатини билдирди.    

Бу муваффақият биринчиси эмас

Эслатиб ўтамиз, бунгача Барак Обама ўзининг Twitter тармоғидаги микроблогида АҚШ президенти сифатида эълон қилган сўнгги твити сиёсат бўлимида энг кўп муносабат тўплаган фкир бўлган: у 730 минг маротабадан зиёд улашилган, 1,5 млн Twitter фойдаланувчиси уни маъқуллаган.

Ўшанда Барак Обама шундай деб ёзган: «Ҳаммаси учун миннатдорман. Менинг президент сифатида сизга сўнгги мурожаатим ҳам илк сўровим кабидир: мамлакатни ўзгартирадиган куч президент эмас, бу -- сиз эканингизга ишонинг».

Рақиблар ип эша олмайди

АҚШнинг ҳозирги президенти Доналд Трамп ҳам Twitter тармоғидан фаол фойдаланади. Бироқ, унинг фикрлари жамоатчилик ўртасида кўпинча кулгу ёки ҳайрат уйғотади ва у қадар оммалашмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.