Одамнинг телефонга қарамлиги

Одамнинг телефонга қарамлиги

Телефонаманияни энг янги ва ёш “касаллик” деб айтиш мумкин. Ахборот асрининг салбий хусусиятларидан бири сифатида кўрилаётган мобиль алоқа воситаларига қарамлик бугун барчани ташвишга солмоқда. Ҳозирда гаджетларга боғланиб қолиш муаммоларини олимлар ҳам ўрганишмоқда. Ана шундай тадқиқотлар бўйича маълумотлар Psychonomic Bulletin & Review журналида эълон қилинди.

Бетоқатлик ва ўз-ўзини назорат қила олмаслик

Мутахассислар хулосаларига кўра, телефон наркоманиясига чалинганларда ўз-ўзини назорат қилиш кўрсаткичлари кескин тушиб кетади. Бора-бора бир дақиқа экранга қарай олмаса, бўлмайдиган даражага етиб келиши мумкин.

Тадқиқотлар

Феладельфиядаги Темпльский университети профессори Ҳенри Уилмер ҳамкасби Жейсон Чейн билан ҳамкорликда  гуруҳдаги 90 нафар талаба ва аспирантларни кузатди. Танлаб олинганларга узун савол-жавобдан иборат зеҳнни текширувчи анкетани тўлдириш вазифаси юкланди. Бундан ташқари уларнинг олдига яна бир шарт қўйилди: бир неч долларни ҳозирнинг ўзида олиш ёки ўшанча миқдордаги пулни кун ора оз-оздан олиш.

Натижалар

Экспертларнинг ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра, телефонга тобелик наркомания сингари анъанавий касаллик тоифасига мансуб эмас.  Олимлар қатнашчиларнинг қарор қабул қилиш тезлиги ҳамда вақтига эътибор қаратишди. Уларнинг аксари бесабрлик билан бирданига барча суммани олишини маълум қилишган. Мутахассислар мазкур хулосалар психологлар учун ўзига хос манбаа бўлишига, гаджетларга қарамликни енгиб бўладими-йўқми, унинг асл сабаб ва илдизлари қаерда, деган саволларга жавоб топишда асқотиши мумкинлигига умид қилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!