“Одноклассники” маълум муддат ишламай қолди

“Одноклассники” маълум муддат ишламай қолди

Сешанба куни “Одноклассники” ижтимоий тармоғи бутун дунёда бир неча соатга ишламай қолди. Кириш саҳифасида техник ишлар кетаётганлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди. Техник ишлар якунлангач, фойдаланувчилар янгиликлар лентаси ва иловадан шикоят қилишди. Кеч соат 19да муаммо бартараф қилинди ва сайт тўлиқ функцияси билан ишга тушди. Маъмурият сайт вақтинча танаффус қилиши тўғрисида бирор хабар бермади.

“Одноклассники” жами 200 млндан ортиқ фойдаланувчига эга, кунига 40 млндан ортиқ ташрифлар кузатилади . Ўзбекистонда ёшлар орасида энг оммалашган ижтимоий тармоқ саналади. Кунига Ўзбекистондан 1 млндан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюради.

2013 йилда ҳам техник ишлар сабаб сайт икки кунга фаолиятини тўхтатган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.