Олимлар адашибди: Ерда ҳаёт қачон пайдо бўлгани ҳақида янги версия?

  •   Saroy
  •  4963
  •  30.08.2018 14:07

Олимлар адашибди: Ерда ҳаёт қачон пайдо бўлгани ҳақида янги версия?

Математик моделлаштириш ва генетик таҳлил натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда мавжуд организмларнинг энг биринчи аждоди аввал умум қабул қилинган даврдан ҳам 100 миллионча йил аввал пайдо бўлган экан.

Умум қабул қилинган фаразларга кўра, Ерда ҳаёт тахминан 4 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Бу сайёрамизнинг кетма-кет метеоритли-астероидли бомбордировка қилиниши натижасида содир бўлган. Ҳисобланишича, бундай табиий офатдан кейин  ўша вақтда ҳаёт бўлиши мумкин бўлган барча тирик организм  ҳалок бўлган. Мавжуд бўлган бор сув буғланиб кетган ва ҳаёт нишонаси бўлиши мумкин бўлган жойнинг ўзи қолмаган.

ЎҚИНГ:NASA истасангиз сизга коинотда селфи қилиш имконини беради

Аммо Бристол Университет  биологлари таъкидлашича, аслида бундай эмас.  Генетик таҳлил ва математик моделлаштириш хулосаларига кўра, охирги универсаль умум аждодлар (ҳозирги сайёрамизда яшаётган тирик организмлар тарқалган қандайдир организмларнинг популяцияси) бомбардимонгача бор бўлган ва қандайдир йўл билан ушбу офатдан тирик чиққан.

Ерда қачон ҳаёт бошланганини билиш учун, олимлар  «молекулярли соатлар»дан фойдаланишди. Унинг маъниси шуки, ДНКдаги ўзгаришлар доимий тезликда йиғилади. Уларнинг пайдо бўлишини кузатиб, тирик жоннинг пайдо бўлиш тарихини кўриб чиқса ҳамда уларнинг аждодини топса бўлади. Масалан, инсон ва ичак таёқчалари. Биологларнинг таъкидлашича, Бактериялар ва архей (бактерияли клиткалардан фарқ қиладиган ядросиз бирклиткалилар)  ҳамма қабул қилган вақтдан 100 миллион йил аввал мавжуд бўлган ва ўша тарихий фалокатгача ҳам бор бўлган.

ЎҚИНГ:Ойга иккита метеорит тушди: катталиги айтилмоқда

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.