Олимпиада 2020 учун медаллар электрон чиқиндилардан тайёрланади

Олимпиада 2020 учун медаллар электрон чиқиндилардан тайёрланади

2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари ғолибларига топшириладиган медаллар компьютер платаси ва бошқа шу каби электрон чиқиндилардан тайёрланади.

Олимпиада ташкилотчилари электрон плата ва бошқа деталларни қайта ишлайдиган компаниялар билан тез орада шартнома тузишни режалаштирган. Қайта ишлаш натижасида олинган олтин, кумуш ва мис металларидан олимпиада медаллари тайёрланади.

Бундай қарор, шубҳасиз, жуда ўринли. Негаки бир томондан Японияда қимматбаҳо ер ости бойликлари бўлмаса, иккинчи томондан мамлакатда эски электрон чиқиндилар керагидан ортиқ. Шунинг учун мазкур маросимга ҳам медалларни ушбу чиқиндилардан тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Албатта, медалларни ҳозирлаш учун тонналаб электрон чиқитларни қайта ишлашга тўғри келади. Аммо японларни ишдан қочганини ҳеч кўрганмисиз!? Устига-устак ўйинларнинг бошланишига  яна 4 йил бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!