Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (21-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (21-ҳафта)

Бир неча истисноли ҳолатларни инобатга олмаганда, Xiaomi ўтган ой давомида бизнинг рўйхат етакчиси бўлди.

Хитойлик смартфонсоз бу гал оммабоп смартфонлар рейтингининг нақ етти поғонасини банд этди. Бу эса чартлар тарихида мисли кўрилмаган воқеа, ғалабадир.

Биринчи ва иккинчи ўринларда мос равишда Redmi Note 10 Pro ва Redmi Note 10 смартфонлари, учинчида эса Poco M3 Pro турибди.

Poco X3 Pro тўртинчиликка ўз номини ёздирган бўлса, янги тақдим қилинган Redmi Note 8 2021 қоқ марказдан ўрин эгаллади.

Кейинги икки ўрин эса Poco F3 ва Хитой учун чиқарилган Redmi Note 10 смартфонларига тегди ва шу билан Samsung'нинг даври келди.

Саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни мос равишда Galaxy S21 Ultra, Galaxy A52 ва Galaxy A72 банд этди. Шундай қилиб, бу гал дуаполия кузатилди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган йигирма биринчи ҳафтада бизнинг рейтингдан Xiaomi'нинг 7 та, Samsung'нинг 3 та смартфони ўрин олди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco M3 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Redmi Note 8 2021
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 10 Pro (Хитой)
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги
рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (20-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!